Сербиядаги ракета заводида кучли портлаш юз берди (видео)

Олам

image

Бугун, 23 ноябрь куни Сербия пойтахти Белград яқинида дўлли булутларга қарши ракета ишлаб чиқариладиган заводда портлаш содир бўлди.

Гувоҳлар ижтимоий тармоқларда ҳодиса видеоси ва суратини тарқатмоқда.

“Тахминларга кўра, портлаш Лештан қишлоғидаги “Эдепро” дўлли булатларга қарши ракета заводида содир бўлган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ”, дейилади “Blic” нашри хабарида.

Портлаш Бубань-Поток туманида соат 14:00 (Тошкент вақти билан соат 18:00 да) юз берган.

Республика Ички ишлар вазирлиги ҳодиса сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Сербия

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг