Сербияда парламент Бош вазир истеъфосини тасдиқлади

Олам

image

Сербия парламенти мамлакат Бош вазири Милош Вучевичнинг истеъфосини тасдиқлади. Бу ҳақда кеча, 19 март куни РТС давлат телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, энди янги бош вазир ва ҳукумат кейинги 30 кун ичида, яъни 18 апрель тунгача тайинланиши керак. Акс ҳолда, мамлакатда муддатидан аввалги парламент сайловлари ўтказилади. Сербия Миллий мажлиси спикери Ана Брнабичнинг сўзларига кўра, бундан кейинги жараён Сербия Президенти Александар Вучичнинг зиммасида, чунки у Бош вазир лавозимига янги номзодни илгари суриши лозим.

Қайд этиш жоиз, Вучевич январь охирида истеъфога чиқишини эълон қилган эди. Бунга сабаб сифатида, ҳукмрон Сербия прогрессив партияси (СНС) билан боғлиқ шахсларнинг Нови-Сад шаҳрида талаба-активистларга ҳужум қилгани келтирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу шаҳарда 2024 йил ноябрида вокзалдаги бетон том қулаб, 15 киши ҳалок бўлгач, бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишлари бошланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сербия Милош Вучевич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг