Сентябрда неча киши коронавирусдан ўлгани маълум бўлди
Жамият
−
02 Октябрь 2021
5905Сентябрь ойида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан 154 нафар, пневмониядан 58 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174879 (+471) нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 471 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 15 нафари Андижон вилоятида,
• 10 нафари Бухоро вилоятида,
• 9 нафари Жиззах вилоятида,
• 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 5 нафари Навоий вилоятида,
• 15 нафари Наманган вилоятида,
• 44 нафари Самарқанд вилоятида,
• 12 нафари Сирдарё вилоятида,
• 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 28 нафари Фарғона вилоятида,
• 11 нафари Хоразм вилоятида,
• 102 нафари Тошкент вилоятида,
• 192 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 19 нафар,
• Андижон вилоятида 7 нафар,
• Бухоро вилоятида 10 нафар,
• Жиззах вилоятида 17 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
• Наманган вилоятида 14 нафар,
• Самарқанд вилоятида 38 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
• Фарғона вилоятида 32 нафар,
• Хоразм вилоятида 13 нафар,
• Тошкент вилоятида 110 нафар,
• Тошкент шаҳрида 222 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 169866 (+495) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1245 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси