Сентябрда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?
Жамият
−
19 Октябрь 2022
10787Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда энг кўп Cobalt русумли енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг сентябрь ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
• Cobalt – 9 156 дона;
• Lacetti-Gentra – 8 598 дона;
• Damas – 6 051 дона;
• Spark – 2 462 дона;
• Nexia T-250 – 2 055 дона;
• Махсус енгил автомобиллар – 2 221 дона.
Маълумот учун, август ойи якуни бўйича ўтган 8 ойда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар орасида ҳам Cobalt етакчилик қилганди. Январь-август ойларида 60 660 та шу моделдаги машина ишлаб чиқарилган.