Ўзбекистонда 8 ойда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-август ойларида 200 мингга яқин енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. 8 ойда энг кўп Cobalt русумли машина ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Статқўмга кўра, 2022 йилнинг саккиз ойида Ўзбекистонда 187 610 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 66 019 тага ошган. 

2022 йилнинг январь-август ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

•    Cobalt – 60 660 дона;
•    Lacetti-Gentra – 55 476 дона;
•    Damas – 46 622 дона;
•    Nexia T-250 – 15 680 дона;
•    Spark – 8 657 дона;
•    Махсус енгил автомобиллар – 12 168 дона.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика автомобиль

Баҳолаганлар

773

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made