Сенаторлар шахсий маълумотларни сақлашга оид қонунни қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи Ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти. Сенаторлар мажлисда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Персоналлаштириш марказига қонунда кўрсатилганидек, шахсий маълумотлар реестирини яратиш учун керакли моддий-техник база яратлгани ва уни юритиш учун зарур кадрлар мавжудлигини тўғрисида савол берди.

Мажлисда иштирок этаётган Персоналлаштириш маркази вакили шахсий маълумотларни шакллантириш учун керакли моддий-техник база яратилган ва доимий янгиланиб боришини таъкидлади. Шунингдек, маълумотлар базасини юритиш учун керакли кадрлар ҳам борлигини қайд этди.

Шундан сўнг, Сенат раиси Танзила Норбоева қонун лойиҳасини овозга қўйди. Лойиҳани мажлисда иштирок этаётган 83 нафар сенаторнинг 80 нафари қўллаб-қувватлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ялпи Мажлис

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг