Онгли равишда одамларимизни онгсиз қилишга уриндик – Президент

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи Ялпи мажлисида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик. Президент Парламент аъзоларига нисбатан қаттиқ норозилик билдирди. 

“Биз Сенат деганда, биринчи навбатда миллий парламентимизнинг сиёсий, ҳуқуқий ва маданий савиясини амалда намоён этадиган, халқ манфаатларининг чинакам ифодачиси ва ҳақиқий ҳимоячиси бўлган катта бир кучни тасаввур қиламиз. Сенатор – бу халқнинг юксак ишончини қозонган вакил. Халқимиз олдида ҳаммамиз масъул ва жавобгармиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ўтган йиллар давомида йўл қўйилган камчиликлар, хатолар ва йўқотишлар ҳақида гапирди:

“27 йил давомида жуда кўп нарсани йўқотдик. Энг катта йўқотишимиз шу бўлдики, онгли равишда одамларимизни онгсиз қилишга уриндик”.

Давлат раҳбари сенаторларга юзланар экан, улардан норозилигини яширмади. 

“Шунчаки қарсакбозлик, овоз бериб ўтиришингиз менга маъқул эмас. Мустақилликнинг дастлабки йилларида парламентда қизғин муҳокамалар бўларди. Депутатлар олиб бориб, олиб келарди”, дейди Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Сенат Ялпи Мажлис

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made