Сенатор Раҳмат Маматовнинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият
−
14 Февраль 2022
12138Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Раҳмат Маматов муддатидан олдин сенаторлар қаторидан чиқарилди. Бу маълумотни Олий Мажлис Сенатининг Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га тасдиқлади.
Айтиш жоизки, Раҳмат Маматов жорий йилнинг 12 февраль куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Бунга қадар у 2020 йил 18 февралдан бери Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Раҳмат Маматов 1967 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, полковник ҳарбий унвонига эга. У Қарши давлат педагогика институти ҳамда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.
Фаолияти давомида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимларида ишлаган.
2020 йилнинг 24 январида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сенат мажлисида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов сенатор этиб тайинланганини ва у тегишли фармонни имзолаганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь