Сенатор диндан сиёсий мақсадларда фойдаланиш ва радикаллашувга қарши чоралар кўрилишини айтди

Жамият

image

Сенат жамиятда радикаллашув, ёшлар онгини бузғувчи ёт ғоялар билан заҳарлаш, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишнинг олдини олишга қарши кураш олиб боради. Бу ҳақда бугун, 27 декабрь куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг 36-ялпи мажлисида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилди. 

“Ҳамкор тузилмалар, вазирлик ва идоралар билан биргаликда радикаллашувнинг олдини олиш, ёшларимизни турли иллатлар таъсиридан асраш бўйича мавжуд ҳуқуқий база ва амалий таҳлиллар асосида энг таъсирчан самарали механизмларни жорий этамиз. 

Диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга қаратилган ҳар қандай уринишнинг олдини олиш бўйича, керак бўлса, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан масъул идораларга ҳам, қўмитамиз аъзоларига ҳам зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди”, дейди сенатор. 

Унинг қайд этишича, бу борадаги фаолият мавжуд вазият ва аҳоли хоҳиш-истаклари асосида мунтазам такомиллаштириб борилмоқда. 

У ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш доимий эътиборда эканини урғулади. 

“Айниқса, тугаётган йилда бизга яқин давлатларда рўй бераётган нохуш воқеалар фожиалар бу борада қуруқ гаплардан амалий ишларга ўтиш вақти келганини кўрсатди”, дейди Бурхонов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг