Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ниҳоясига етди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ниҳоясига етди.

Сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мажлисда 23 масала, шу жумладан, 8 та қонун кўриб чиқилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси сенаторлари томонидан маъқулланган қонунлар жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга, ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлаш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилгани таъкидланди.

Шунингдек, мажлис давомида Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлаш, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш ва Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат ялпи мажлис

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг