Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси 6 январь куни чақирилади

Жамият

image

Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтган. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борган. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенати Ахборт хизмати хабар берди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисини 2021 йил 6 январь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Шу билан бирга, Кенгаш мажлисида Олий Мажлис Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси фаолиятини самарали ташкил этиш, қолаверса, Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишлайдиган сенатор Анвар Тўйчиевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилар миссияси таркибида Қирғизистон Республикаси Президентлигига муддатидан олдин бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этиши тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган ҳамда тегишли қарор қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг