Сенатдагилар қизларни эрта турмушга беришнинг олдини олишни муҳокама қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлисида мамлакатда қизларни эрта турмушга бериш масаласи муҳокама қилинди. 

Йиғилишда қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ахбороти эшитилган. 

Мажлисда жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш механизми ишлаб чиқилгани қайд этилган. 

Шу билан бирга, вилоятлар ва туман (шаҳар)ларда Хотин-қизлар ҳамда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари, қолаверса, ҳар бир маҳаллада фуқаролар йиғинининг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”, “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” кенгашлари фаолияти йўлга қўйилгани урғуланган. 

Мажлисда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишларга эътибор қаратилган. Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. 

Сенат ахборотида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилингани айтилмоқда. 

Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг 1 сентябридан эътиборан Ўзбекистонда йигитлар ва қизлар учун турмуш қуриш ёши 18 ёш этиб белгиланган. 

Оила кодексининг 15-моддасига кўра, узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат эрта турмуш

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made