Сенатдаги тарихий мажлис ва унинг “тарихий қаҳрамони” Ғаниев ҳақида Иқбол Мирзо нима дейди?

Жамият 6149

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Регламент ва одоб комиссияси яқин ўртада сенаторларнинг хатти-ҳаракатлари ва муомала маданияти юзасидан йиғилиш ўтказмаган эди. Бундай йиғилиш балки Сенат тарихида илк бор бугун, 30 сентябрь куни ўтказилган ва унинг “тарихий қаҳрамони” Шуҳрат Ғаниев бўлган бўлиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда сенатор Иқбол Мирзо Сенатнинг бундай мажлиси илк бор ўтказилаётганини айтди. 

“Неча йилдан буён шу комиссиянинг раиси бўлсам, биринчи марта бундай қамровда масала кўриб чиқиляпти. Илгари бирор ҳудуддан шикоят бўлса, жойига чиқиб, масалани ўрганиб, чорасини кўриб келардик. Бугунги йиғилишимиз – огоҳлик бонгги”, дейди Иқбол Мирзо. 

Шоир ва сенатор Иқбол Мирзо сўзида давом этаркан, Шуҳрат Ғаниев лавозимидан келиб чиқиб, мулоқот ўрнатиши кераклигини таъкидлади. 

“Ҳақоратли, дағдағали мажлислар, селекторлар ҳақида кўп эшитамиз. Шу маънода бунга урчиган, илдиз отган иллат деб қарашимиз мумкин. Албатта, инсон гапираётганда, қизишиб ўзи кўзда тутаётган мақсаддан бошқа тарафга чекиниб кетиши мумкин.  

Биринчидан, ҳоким, иккинчидан, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, учинчидан, сенатор бўлган одам масъулиятни ҳис қилиб, мен Сенатнинг номидан гапираётган бўлиб талқин қилинишим мумкин, мен халқ вакили сифатида халқни ҳақорат қилаётган бўлишим мумкин, деган нарсаларни ҳеч қачон назардан четга қочирмаслиги керак”. 

Комиссия аъзолари Мақсудова Ворисова, Гавҳар Алимова, Толибжон Мадумаров Шуҳрат Ғаниевга нисбатан чора кўрилишини кераклигини талба қилдилар. Иқбол Мирзо бошқа сенаторлар ҳам шу фикрда эканини айтди:  

“Кечадан буён комиссиямиз аъзолари менга қўнғироқ қилиб, эшитдингизми, деб ваҳима қилишяпти. Илгари ҳеч бундай ҳолат бўлмаган эди. Кенгашимиз аъзолари билан гаплашиб олдик. Уларнинг ҳаммаси бир овоздан Шуҳрат Ғаниевнинг хатти-ҳаракатларини қаттиқ қоралашяпти. Комиссия номидан таклиф киритишяптики, жиддий чора кўрилинки, бу бошқаларга ҳам намуна бўлсин, бошқалар ҳам кўзини очсин”.

Эслатиб ўтамиз, Сенат Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга қатъий огоҳлантириш берди ва уч ой муҳлат берди. Уч муҳлат давомида ўзгариш бўлмаса, қандай чора кўрилишини очиқламади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×