Сенатда янги тузилма иш бошлаши кутилмоқда

Жамият

image

Сенатнинг Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш жараёнлари устидан ҳудудлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда назорат олиб бориш фаолиятини кучайтирилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.

2020 йил 1 апрелга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

Лойиҳада:

•  Олий Мажлис Сенатининг давлат бюджети ижроси устидан назорат олиб бориш механизмини белгилаш;

•  Олий Мажлис Сенатида давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсати масалаларида сенаторларга профессионал ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизмати кўрсатувчи алоҳида тузилма ташкил этиш;

•  ушбу тузилмага юқори малакали кадрларни жалб қилиш, 2020 йилда тузилманинг жорий таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга маблағ ажратиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат давлат дастури

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг