Сенат Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Жамият 1136
image

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.

Ҳозирги вақтда Вазирлар Маҳкамаси фаолияти 1993 йил 6 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Бироқ бу Қонун Вазирлар Маҳкамасига тааллуқли ваколатлар ва масалаларни, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ҳисобдорлигини тўлиқ акс эттирмайди. Шу сабабдан бу қонунни янги таҳрирда қабул қилиш зарурати юзага келди. Қонунда Вазирлар Маҳкамаси мақомини, Вазирлар Маҳкамасига тааллуқли масалалар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг турли соҳалардаги асосий ваколатлари назарда тутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини режалаштириш ва баҳолаш, Вазирлар Маҳкамасига масалалар киритиш ва кўриб чиқиш тартиби, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган умумий масалалар, бу масалаларда қарорлар қабул қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари турлари мустаҳкамланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг Президент ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, суд ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларига аниқлик киритилмоқда.

Сенат аъзолари мазкур Қонунни ҳам маъқуллашди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.2
t
×
×