Сенат ўз ишини бошлади. Ялпи мажлис илк бор янги бинода ўтказилмоқда

Жамият

image

Бугун, 3 февраль куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати маълум қилди.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Суратлардан кўриниб турибдики, Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси Ислом Каримов кўчасида жойлашган янги бинода бўлиб ўтмоқда. 

Маълумот учун, янги бинода сенаторлар учун энг замонавий шароитлар яратилган. Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисини ўтказиш учун 280 ўринли зал ташкил этилган. У миллий нақшлар билан безатилган, замонавий техникалар билан жиҳозланган.

Шунингдек, янги бинода делегациялар билан учрашувлар, матбуот анжуманлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам барча шароитлар яратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made