Сенат мажлиси коронавирус сабаб янгича шаклда ўтказиладиган бўлди

Жамият

image
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар яна учтага ортди north_east

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар яна учтага ортди

Бугун, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Аммо коронавирус пандемияси сабаб мажлис бошқачароқ тартибда ўтказилади. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 2020 йил 24 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди”, дейилади хабарда.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Мажлисда қуйидаги масалалар кўрилади:

1. “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.

2. “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.

3. “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида. 

4. “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида. 

5. “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.

6. Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисида.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 28 февраль куни  ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат коронавирус

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг