Сенат Фарғона водийсидаги энергия таъминотидаги муаммоларни ўрганади

Жамият

image
Совуқдан музлаб ўляпмиз — Тошлоқ тумани аҳолиси газ ва электр сўраб бош кўтарди (видео) north_east

Совуқдан музлаб ўляпмиз — Тошлоқ тумани аҳолиси газ ва электр сўраб бош кўтарди (видео)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Фарғона водийси вилоятларида табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ҳамда электр энергияси билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳи тузилди. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Ишчи гуруҳи вилоятлардаги Монополияга қарши курашиш бошқармаларида  соат 14:00 дан 18:00 га қадар:

•    Наманган шаҳрида 27 ноябрь куни;
•    Андижон шаҳрида 28 ноябрь куни;
•    Фарғона шаҳрида 29 ноябрь куни қабул қилади.

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги "Дўстлик" МФЙ аҳолиси газ умуман йўқлиги, электр энергияси суткада бир соат берилишини айтиб, норозилик билдираётгани ҳақида хабар берган эди. Одамлар совуқдан музлаб ўлаётгани ва туман ҳокими ҳам "ҳўп, ҳўп" деганча, йўқ бўлиб кетганини айтиб шикоят қилган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонга қиш келмасидан энергетика таъминотида жиддий муаммолар кўрина бошлади. Вилоятларда газни умуман топиб бўлмай қолган бўлса, электр энергияси куннинг маълум вақтидагина ёқиладиган бўлди.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни энергетика соҳаси раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида энергетика вазири Алишер Султонов куз-қиш мавсумига етарлича тайёргарлик кўрилганини таъкидлади. У электр энергияси ва газ таъминотидаги муаммоларни ноябрь ойидагидек вазият олдин кузатилмагани билан изоҳлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат энергия таъминоти

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг