Сенат ДСИ бошлиғи ўринбосари ўлими билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди

3-саҳифа

image

Бугун, 11 июнь куни ижтимоий тармоқларда Самарқандда ЙПХ ходимлари Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарини ўлдириб қўйишгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Хабарда шу йилнинг 10 июнь куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Азиз Аҳмедов Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг зўровонлиги туфайли вафот этгани айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мазкур ҳолат назоратга олинганини, ўрганиш натижалари бўйича маълумотларни кенг оммага етказишини маълум қилди. Ўз навбатида, қўмита қонун бузилиш ҳолатининг ҳар қандай кўринишига муросасиз эканлигини билдирди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдириб, унда фуқаро Азиз Аҳмедов бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси светафорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлганлиги, шундан сўнг йўл қатнов қисмининг ўртасида тўхтаб, ҳайдовчи автотранспортни ташлаб, пиёда қочишга уринганлигини маълум қилган. Бу борада вазирлик интернет тармоқларида ҳолат тасвирга туширилган видеоматериални ҳавола этди.

Бош прокуратура маълум қилишича, Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 206-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан якуний хулоса, тергов жараёнлари ўз ниҳоясига етгандан сўнг маълум бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат Каттақўрғон

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг