Самарқандда ЙПХ ходимлари ДСИ бошлиғи ўринбосарини ўлдириб қўйгани айтилмоқда (видео)
3-саҳифа
−
11 Июнь 2021
18553Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туман солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Йўл-патруль хизмати ходимлари хатти-ҳаракатидан сўнг ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шу йилнинг 10 июнь куни тунда 42 ёшли Каттақўрғон туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ўзининг Cobalt русумли автомобилида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган.
Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра, Жорий йилнинг 10 июнида тунги соат 00:50 ларда Cobalt русумли автотранспорт светофорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлган.
Ҳудуддаги 4R-243 автомобиль йўлининг 7 километрига етганида Cobalt йўл қатнов қисмининг ўртасида тўхтаб, ҳайдовчи автотранспортни ташлаб, пиёда қочишга уринган.
Ҳуқуқбузар, ходимлар томонидан ушланиб, ўта маст ҳолатда бўлганлиги гумон қилиниб, тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилинганида, фуқаро А.А. ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсата бошлаган.
Шу вақт оралиғида тиббий кўрикка олиб бориш учун транспорт воситасига ўтказилган фуқаро А.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай фуқаро А.А. вафот этган.
Ҳодиса содир бўлган жой Ички ишлар вазирлиги ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими иштирокида туман прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб, ҳужжатлаштирилган.
Вазирлик оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларидан ўрганилмаган, ёлғон ва миш-мишлардан иборат маълумотларни тарқатишдан тийилишларини сўраган.
Бош прокуратура маълум қилишича, Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 206-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь