“Сельхоз”даги ёнғин батамом ўчирилди – ФВВ
3-саҳифа
−
30 Сентябрь
8504Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент давлат аграр университети ҳудудида юз берган ёнғин соат 22:10 да батамом ўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, соат 20:10 да Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Ёнғинни бартараф этиш жараёнини Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб борган.
Эслатиб ўтамиз, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги университет биноларидан бирида содир бўлган деб таъкидланаётган ёнғин Ўрмон хўжалиги агентлиги жойлашган бинонинг том қисмида содир бўлганини хабар қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь