Сайёра аҳолиси ҳаётида инсоният тарихидаги энг оғир давр келди – Имомали Раҳмон
Олам
−
30 Ноябрь 2022
12675Сайёра аҳолиси ҳаётида инсоният тарихидаги энг қийин давр келди, дейди Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон. Бу ҳақда у бугун, 30 ноябрь куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Халқ демократик партияси (ХДП) Марказий Ижроия қўмитасининг йиғилиши очилишида айтиб ўтди.
“Дунёни қайта бўлиб олиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш йўлида қудратли давлатлар манфаатларининг тўқнаш келиши, қуролланиш тезлигининг ошиши, “совуқ уруш”нинг янги босқичининг бошланиши, ахборот урушлари ва кибержиноятчиликнинг кучайиши, шунингдек, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари, улар билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалиши ва бошқа муаммолар сайёрамиз аҳолиси ҳаётида инсоният тарихидаги энг оғир давр келишига сабаб бўлди”, дейди Имомали Раҳмон.
Шундан сўнг, Президент партия фаолияти ҳақида тўхталиб, хусусан, “ХДП Тожикистон сиёсий ва жамоат ҳаётида самарали рол ўйнаб, сиёсий маданиятни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшаётганини” алоҳида таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь