Сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган партия депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланмоқда

Жамият

image

Ягона сайлов округи бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг камида етти фоиз овозини олган партия белгиланган тартибда депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланмоқда. Экологик партия фракциясининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.    

Мазкур лойиҳа Қонунчилик палатасига сайловни аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал шаклда ўтказишни назарда тутади.

Конституциявий қонун лойиҳасига бир қатор янгиликлар киритилган. Масалан, ягона сайлов округи бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг камида етти фоиз овозини олган партия белгиланган тартибда депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланмоқда.

Агар ҳеч қайси партия камида етти фоиз овозни тўпламаган бўлса, сайлов ўтмаган, деб топилиши назарда тутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Сайловчилар депутатлик ўринлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар