Сайлов комиссияси аъзоларига тўлиқ иш ҳақи тўланади – МСК раиси

Жамият

Бундан буён сайловларда комиссия аъзоларига компенсация ва тўлиқ иш ҳақи тўлаб берилади. Бу ҳақда бугун, 23 июль куни Тошкентдаги симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан ташкил этилган Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказининг очилиш маросимида МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.

“Сайлов комиссияси аъзоларига компенсация ва иш ҳақи тўлаш меҳанизми амалга оширилади. [Авваллари] сайлов ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинарди, комиссия аъзолари жалб қилинарди. Очиғини айтганди бу худди, мажбурий меҳнатдек бўлиб қолганди. Энди эса ҳар бир сайлов ташкилотчисининг иштироки, амалга ошираётган ишларининг ҳақи тўлаб берилади. Бу нарса қонунда асослаб берилди ва ушбу жараён бугун амалиётда ўз тасдиғини топмоқда”, дейди Низомхўжаев. 

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Сайлов кодексининг 8-моддасига биноан сайлов комиссиялари фуқароларни ўз иши тўғрисида, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги ҳақида, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништиради, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар тўғрисидаги, шунингдек овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг