Сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бекор қилиняпти
Жамият
−
09 Март 2023
4255Эндиликда қонунларимизда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди. Бу ҳақда бугун, 9 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутат Жаҳонгир Ширинов “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига тушунтириш бераётиб айтиб ўтди.
Унинг қайд этишича, бу фуқароларнинг сайлов ҳуқуқидан фойдаланишдаги инқилобий янгилик.
“Конституциямизга киритилаётган таклифга мувофиқ, эндиликда қонунларимизда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди. Фақатгина суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин”, дейди Ширинов.
Юқорида санаб ўтилган шахслар, уларнинг сайлаш ҳуқуқи суднинг қарори билан чекланган бўлсагина улар сайловда иштирок эта олишмайди, бошқа ҳар қандай вақтда улар ҳам сайлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Йиғилишда маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятига оид конституциявий нормалар алоҳида янги моддада акс эттирилмоқда
LiveБарчаси