Саудиядаги отишма. АҚШ консуллиги ходими ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 28 июнь куни Саудия Арабистонидаги АҚШ консуллиги биноси яқинида отишма содир бўлди. Оқибатда дипломатик ваколатхона қўриқчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Saudi Press” агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, номаълум шахс пойтахт Жиддадаги Америка консуллигига машинада бориб, ўқотар қурол билан бино ҳудудига бостириб кирмоқчи бўлган. Шу тариқа у ва хавфсизлик ходимлари ўртасида отишма бошланиб кетган. Хавфсизлик кучлари вазиятга қараб ҳаракат қилиб, уни йўқ қилишга қарор қилган ва номаълум шахс ўлдирилган. 

Бундан ташқари, отишмада Непалдан келган консуллик қўриқчиси яраланган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда қиролликнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганаётганини айтмоқда.

Шунингдек, АҚШ давлат департаменти консулликнинг америкалик ходимларидан ҳеч бири жароҳат олмаганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони отишма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг