Саудияда бахтиёрман – Роналду

Спорт

image

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонидаги ҳаёти ва “Ал-Наср”даги ўйинлари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Футбол юлдузининг сўзларига кўра, у Саудияда ўйнаётганидан ва бу жамоа вакили бўлганидан бахтиёр.

“Мен Саудия Арабистонида бўлганимдан бахтиёрман. “Ал-Наср” шарафини ҳимоя қилганимдан хурсандман ва менимча мавсум биз учун ижобий ўтмоқда, чунки ҳозирга келиб бизда барча турнирларда ғолиб бўлиш имконияти мавжуд”, дейди Криштиану Роналду.

Маълумот учун, Роналду 2022 йилнинг 30 декабрь куни Саудиянинг “Ал-Наср” клуби билан шартнома имзолаган. 2023 йил 9 февраль куни Саудия Арабистони чемпионатининг 16-тури доирасидаги “Ал-Ваҳда” клубига қарши ўйинда тўртта гол уриб, 2019 йилдан бери илк покерига эришди. Жорий мавсумда Криштиану Саудия терма жамоаси сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Роналду “Ал-Наср” билан бирга ОЧЛда “Ал-Айн” жамоасига минимал 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Жавоб учрашуви бугун, 11 март куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Криштиану Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг