Саудия валиаҳди терма футболчиларига қимматбаҳо машина совға қилмоқчи

Спорт 14100
image

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Қатар мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг илк турида Аргентинани мағлуб этган мамлакат терма жамоаси футболчиларига қимматбаҳо машина совға қилмоқчи.

Саудия Арабистони 22 ноябрь куни Аргентинани 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва ЖЧдаги энг катта сенсациялардан бирини амалга оширди. Саудия Арабистони шаҳзодаси Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган мамлакат терма жамоасининг ҳар бир футболчисига 450 минг долларлик янги Rolls Royce Phantom совға қилмоқчи.

Маълумот учун, аввалроқ, Саудия Арабистонида Аргентина устидан қозонилган ғалаба шарафига 23 ноябрь миллий байрам сифатида нишонланиши хабар қилинганди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 732
Рейтинг: 3
Теглар
t
×