Саудия Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик шамол электр станциясини қуради

Жамият

image

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги ва Саудия компаниялари ўртасида умумий қиймати 12 млрд доллар бўлган учта йирик келишув имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, битимлар Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи доирасида имзоланган.

“Битимлар икки давлат ўртасида ёқилғи-энергетика комплексидаги ҳамкорликни ривожлантириш платформасига айланиши кўзда тутилган. Хусусан, Ўзбекистонда яшил водород секторини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик, жумладан Саудия томони инвестициялари кўзда тутилган”, дейилади хабарда. 

Биринчи ҳужжат – ACWA Power компанияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станциясини қуриш тўғрисидаги битим.

Ушбу лойиҳа нафақат минтақадаги, балки бутун дунёдаги энг йирик шамол станциясига айланади. Шамол станцияси қуввати 1,65 миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлаш ва йилига 2,4 миллион тонна углерод чиқиндилари чиқишини олдини олиш имкониятига эга бўлиш режалаштирилган.

Шунингдек, Саудия томонининг Ўзбекистон Республикаси энергетика комплексига яқин 5 йилда 10 миллиард доллар сармоя киритиш ниятини билдирувчи ҳужжат имзоланган. Унинг доирасида қатор истиқболли йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Улар орасида:

•  қайта тикланадиган энергетика соҳасида ҳамкорликни давом эттириш – шамол ва қуёш энергиясига асосланган ишлаб чиқариш, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш учун қуёш энергиясининг концентрланган лойиҳалари;

•  табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш лойиҳалари, хусусан, газ турбиналари асосидаги эстродиол электр станциялари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш;

•  тармоқ барқарорлигини таъминлаш учун электр энергиясини сақлаш ва тўплашнинг энг замонавий технологияларидан фойдаланишга қаратилган лойиҳалар, гидроэлектр станциялари негизида сақлаш станциялари учун;

•  энергетика соҳасида қўлланиладиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва қўшма илмий ишланмалар соҳасида ҳамкорлик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг