Саудия подшоҳига яна пневмония ташхиси қўйилди

Олам

image

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд пневмония туфайли тиббий кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда Саудиянинг SPA давлат агентлиги хабар берди.

"Подшоҳлик шифохонаси тавсиясига кўра, подшоҳ пневмония билан боғлиқ баъзи тиббий кўриклардан ўтади", дейилади монарх идораси баёнотида.

88 ёшли монархга сўнгги олти ой ичида иккинчи марта пневмония ташхиси қўйилган. Аввалроқ подшоҳ пневмония билан 2024 йилнинг май ойида касалланган эди. Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд май ойида ҳам худди шундай текширувдан ўтган эди. Ўшанда ҳам шифокорлар унга пневмония ташхисини қўйган.

Маълумот учун, Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд подшоҳ Абдулазиз Ал Сауднинг 25-ўғли. У 2011 йил ноябрь ойида Саудия Арабистони Мудофаа вазири этиб тайинланди. У 2015 йилнинг январида тахтга ўтирди. Буюк Британия қироличаси 96 ёшли Елизавета II вафотидан кейин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд дунёдаги энг кекса монархга айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг