Саудия клуби Неймар трансфери учун курашга қўшилди
Спорт
−
10 Август 2023 4424 1 дақиқа
Неймар фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик футболчининг трансферига “Ал-Ҳилол” қизиқмоқда. Саудия Арабистони клуби ҳужумчи хизматлари учун 200 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлашга тайёр. Бу суммага трансфер нархи ва футболчининг 3 йиллик маоши киради. “Ал-Ҳилол” аввалроқ Килиан Мбаппе учун таклиф қилган маблағининг бир қисмини Неймар учун сарфламоқчи.
Парижликлар футболчини “Ал-Ҳилол”га юбориш ниятида, чунки улар ҳужумчини Европа жамоасига сотмоқчи эмас. Футболчининг ўзи Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш истиқболига шубҳа билан қарамоқда.
Неймарнинг эҳтимолий трансфери ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Айни пайтда “Ал-Ҳилол” ва ПСЖ фақат Марко Верратти трансферини муҳокама қилмоқда. Тез орада Неймар бўйича ҳам музокаралар бошланиши кутиляпти.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь