Саудия Ғарбнинг халоскори бўлиши мумкин – FT

Олам 9247
image

Россия агарда санкциялар туфайли нефть қазиб олишни камайтирса, Саудия Арабистони Ғарб давлатлари учун “қора олтин” қазиб олишни кўпайтириши мумкин. Бу ҳақда бугун, 2 июнь куни “Financial Times” манбаларига таяниб хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони нефть бозоридаги кескин вазиятга қарамай, ҳозирча ҳақиқий танқислик йўқ, деб ҳисоблайди. Бироқ, Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Россияда нефть қазиб олиш камайган тақдирда, ёқилғи тақчиллиги эҳтимоли ортади.

“Financial Times” манбасига кўра, Саудия Арабистони Оқ уй ва “Катта еттилик”нинг нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш ҳақидаги чақириқларини бир неча бор рад этганига қарамай, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича координатори Бретт Макгурк ва АҚШ Давлат департаментининг энергия хавфсизлиги бўйича катта маслаҳатчиси Амос Хокстин бўлган Америка делегациясининг қиролликка бир қатор ташрифлари алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам берган.

“Саудия Арабистони хавф-хатарлардан хабардор ва нефть нархлари устидан назоратни қўлдан бой бериш унинг манфаатларига мос эмас”, деб изоҳ берган манба.

Газетанинг ёзишича, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида нефть қазиб олишни муддатидан олдин ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Дипломатик манбанинг айтишича, бу қарор бугун, 2 инь куни ОПЕК+ йиғилишида эълон қилиниши мумкин, бироқ у бўйича ҳали якуний хулосага келинмаган. Келишувларга эришилса, сентябрда режалаштирилган нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш июль ва август ойларига кўчирилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 392
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×