Саудия Арманистон билан алоқа ўрнатишдан олдин Озарбайжонни огоҳлантирган 

Олам

image

Саудия Арабистони Озарбайжонни Арманистон билан дипломатик алоқалар ўрнатаётгани ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб, “Oxu” агентлиги хабар берди

Қайд этиш жоизки, шунча йил давомида Саудия Арабистони Арманистон билан дипломатик алоқалар ўрнатмаган ва уни босқинчи давлат сифатида тан олган.

Манбанинг қайд этишича, Франция ва АҚШ Саудия Арабистони расмийларига Ереван билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш сўрови билан мурожаат қилган, аммо ҳеч қандай натижа бўлмаган.

2020 йилда Арманистон Ливан орқали Саудия Арабистони билан алоқага чиққан ва дипломатик алоқалар ўрнатмоқчи бўлган. Аммо ўша пайтда Қорабоғда арман қуролли кучлари бўлинмалари ва сепаратист отрядлари мавжуд эди.

“Эндиликда эса вазият ўзгарди. Озарбайжон ниҳоят ўз ҳудудларини Арманистон томонидан босиб олинишига чек қўйди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Арманистон ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги протокол имзоланган эди. Ҳужжатни Абу-Дабида Арманистоннинг БААдаги элчиси Карен Григорян ва Саудия Арабистонининг БААдаги элчиси Султон бин Абдуллоҳ Ал-Ангар имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made