Арманистон Саудия билан дипломатик алоқа ўрнатди

Олам

image

Арманистон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги протоколни имзолади. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“24 ноябрь куни Арманистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги протокол имзоланди. Баённома Абу-Дабида Арманистоннинг БААдаги элчиси Карен Григорян ва Саудия Арабистони Қироллигининг БААдаги элчиси Султон бин Абдулла Ал-Ангар томонидан имзоланди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Арманистон мустақилликка эришгандан бери Ереван ва Ар-Риёд ўртасида дипломатик алоқалар йўқ эди. Биринчи мулоқот 2021 йил октябрь ойида Арманистоннинг ўша пайтдаги президенти Армен Саркисяннинг Саудия Арабистонига ташрифи бўлиб, у валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made