Саудия Арабистонига бораётганлар огоҳликка чақирилди

Жамият

image

Саудия Арабистони Фуқаро муҳофазаси бош бошқармаси фуқаролар ва хорижлик меҳмонларни момақалдироқ ва кучли шамол вақтида эҳтиёт бўлишга чақирди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги кунларда Саудия Арабистони айрим ҳудудларида, жумладан, Макка ва Мадина каби икки шаҳарда кучли ёмғир ва шамол кузатилган. 28-29 август кунлари Мадина шаҳрида кучли шамол эсиб, шиддатли ёмғир ёққани сабаб сув тошқинлари кузатилган. Шаҳардаги бир қатор йирик кўча ва йўлларга, автомобилларга жиддий зарар етган. Айрим тураржой бинолари сув остида қолган.

Айни пайтда Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази ва фуқаро муҳофазаси бош бошқармаси Мадина шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда кучли ёғингарчилик туфайли огоҳлантириш даражаси қизил ранггача кўтарилганини эълон қилди. Бундай об-ҳаво сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигига қадар давом этиши мумкинлиги маълум қилинган.

Фуқаро муҳофазаси бош бошқармаси фуқаролар ва хорижлик меҳмонларни момақалдироқ ва кучли шамол вақтида эҳтиёт бўлишга чақирди. Довул туфайли подшоҳликдаги мактаб, коллеж ва университетларда дарсларни онлайн тарзда ўтказишга қарор қилинди.

Довул туфайли Мадина муниципалитети мактаб, коллеж ва университетларда дарслар онлайн тарзда ўтказилишига қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made