Саудия Арабистонида Янги йилда қор ёғди (видео)

Олам

image

Кеча, 1 январь куни Саудия Арабистонидаги Табук тоғи қор билан қопланди. Бу ҳароратнинг кутилмаганда кескин пасайишидан кейин содир бўлди.

Синоптикларнинг прогнозларига кўра, айрим жойларда қор ёғиши давом этади. Кўпгина маҳаллий аҳоли ҳаётларида биринчи марта қорни кўрди. Улар ижтимоий тармоқларда ҳаяжонли видеоларни баҳам кўришмоқда.

“Саудия Арабистонида қор ёғиши ҳайратланарли. Мен дастлаб ишонмадим, чунки Табук тоғи бу қадар совуқ бўладиган даражада баланд ҳам эмас”, деган гувоҳлар Twitter’да.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг февраль ойида ҳам Саудия Арабистонида қор ёғганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

453

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг