Саудия Арабистонида қамчилаш жазоси бекор қилинди

Олам 3441
image

Саудия Арабистонида ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жазо тури сифатида қамчилаш тақиқланди. Бундан буён ушбу жазо тури жарима ёки қамоқ билан алмаштирилади.

Таъкидланишича, қарор валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон назорати остида қирол Салмон ибн Абдулазиз раҳбарлигида амалга оширилган инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари доирасида қабул қилинган. Қамчи билан уриш мамлакатда энг кенг тарқалган жазо тури сифатида қараларди. Бу эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг кескин норозилигига сабаб бўлиб келган.

Маълумот учун, Муҳаммад бин Салмон сўнгги йилларда мамлакатда шунга ўхшаш жазо ва чеклов чораларини бекор қилмоқда. Жумладан, 2019 йил декабр ойида Саудия Арабистони Адлия вазирлиги 18 ёшга тўлмаганларнинг никоҳини тақиқланди. 2018 йилда қиролликнинг аёл фуқароларига машина ҳайдаш ва футбол ўйинларига ташриф буюриш рухсат берилди. Шунингдек, қироллик аёлларига чет элга мустақил сафар қилишидаги чекловлар ҳам олиб ташланди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 146
Рейтинг: 3
t
×