Саудия Арабистонига ҳужум қилишда Эроннинг “қўли” бор – БМТ

Олам

image

"Saudi Aramco" нефть компанияси ва Абҳа шаҳридаги аэропортга Эронда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ билан ҳужум амалга оширилган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антонио Гутеррешнинг Хавфсизлик Кенгашидаги ҳисоботига таяниб, "Reuters" агентлиги хабар бермоқда.

"Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг котибияти, тўртта ҳужумда ишлатилган круиз ракеталари ёки уларнинг таркибий қисмлари Эронда ишлаб чиқарилган деб ҳисоблайди", дейди Гутерреш.

Қайд этилишича, БМТ объектларга ҳужум қилинган қуролларнинг қолдиқларини таҳлил қилган. Маълум қилинишича, гап Саудиянинг Афиф шаҳридаги нефть компаниясига 2019 йил май ойида қилинган ҳужумлар ҳамда июнь ва август ойларида Абҳа аэропортидаги отишмалар ҳақида бормоқда.

Ҳисоботда айтилишича, 2019 йил сентябрь ойида Саудия Арабистонининг Абкаик ва Хурайисдаги объектларига амалга оширилган ҳужум пайтида фойдаланилган дронлар Эронда ишлаб чиқарилган. Саудия Арабистонининг Абҳа шаҳрининг аэродроми бир неча бор яманлик Хусийлар томонидан ҳужумга учраган ва бомбардимон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 14 сентябрда "Saudi Aramco" компаниясининг Абкаик ва Хурайздаги энг йирик иккита корхонасига ҳужум қилинган. Хусийлар ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишган.

Шунингдек Хусийлар ҳужум вақтида портлаш мосламалари билан тўлдирилган учувчисиз дронлардан саботажда фойдаланишган. Портлашлар ва ёнғинлар натижасида қиролликда нефть қазиб олиш вақтинча кунига 5,7 миллион баррелга қисқартирилган.

Маълумот учун, Ямандаги қуролли можаро 2014 йил март ойидан бери давом этмоқда. Саудия Арабистони унга 2015 йилда аралашган. Расмий ар-Риёд бошчилигидаги Араб коалицияси Яман Президенти Абду Раббо Мансур Ҳадий қўшинларини қўллаб-қувватламоқда. Таҳминларга кўра, мухолиф бўлган Хусийларни Саудиянинг минтақадаги рақиби Эрон қўлламоқда. Саудлар бир неча бор Эронни Хусийларга қурол етказиб беришда айблаган. Эрон бу даволарни мунтазам рад этиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Саудия Арабистони БМТ

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг