Саудия Арабистони мамлакатга кириш шартларини ўзгартирди

Олам

image

Коронавирусга қарши тўлиқ эмлашдан ўтган сайёҳлик визаси эгалари энди Саудия Aрабистонига ҳеч қандай тақиқларсиз кириши мумкин. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

Қайд этилишича, Саудия Aрабистони Oxford/Astra Zeneca, Pfizer/BioNTech, Moderna, Johnson and Johnson, Sinopharm ёки Sinovac вакциналари билан эмланган сайёҳларга мамлакатга киришга рухсат берди. Бироқ, улар қиролликда тасдиқланган тўртта вакцинадан бирининг қўшимча дозасини олишлари шарт. 

Таъкидланишича, ушбу енгиллик “Спутник V” билан эмланганларга тааллуқли эмас. Чунки бу вакцина мамлакатда тан олинмаган.

Бундан ташқари, барча саёҳатчилар 72 соат олдин олинган салбий ПЗР-тести маълумотномасини кўрсатиши шарт.

Маълумот ўрнида, туристик виза эга шахслар Саудия Aрабистонида 90 кундан ортиқ (амал қилиш муддати 1 йил) бўлиши мумкин эмас. Ҳужжатлар учун консуллик йиғими тахминан 120 долларни ташкил қилади.                                                   

Aввалроқ, Саудsия Aрабистони ҳукумати жорий йилнинг 25 июль куни хорижликларга 10 августдан бошлаб Умра зиёратига рухсат беришини маълум қилган эди.  Унга кўра зиёратчилар Pfizer, Moderna, Johnson&Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бирининг барча дозасини олган бўлиши ёки ПЗР-тестнинг манфий натижаси тўғрисидаги  маълумотномасини кўрсатиши шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made