Саудия Арабистони Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади
Олам
−
08 Июль 2020
8289Саудия Арабистони ҳукумати келгуси Ҳаж мавсумида зиёратчиларга Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади. Ушбу қарор бутун дунёда коронавирус пандемияси яна авж олиб бораётгани ортидан қабул қилинган. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Бу йил Ҳаж мавсуми 28 июлдан 2 августгача ўтказиш мўлжалланган.
“Каъбани ўпиш ёки уни қўл билан ушлашга уриниш тақиқланади”, дейилган Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирликнинг хабарида.
Хавфсизлик мақсадида Каъба тўсиқлар билан ўраб қўйилади.
Ҳаж мавсумида зиёратчилар Каъбани 7 маротаба айланиш (тавоф) чоғида Каъбани ўпиш ёки уни қўли билан ушлашга ҳаракат қилишади.
Диний тадбирларни амалга ошириш вақтида мусулмонлар сони бир вақтнинг ўзида 50 кишидан ошмаслиги керак, улар ниқобда ва ижтимоий масофани сақлаши талаб этилади.
Арофат тепалигида зиёратчилар шаҳарчасида чодирлар орасидаги масофа 1,5 метрдан кам бўлмаслиги талаб этилмоқда. Зиёратчиларга муқаддас Замзам суви ҳам фақат бир марталик идишларда берилади.
Бундан аввал, Саудия Арабистони ҳукумати бу йилги Ҳаж мавсуми хорижлик зиёратчиларсиз ўтишини эълон қилганди. Ҳар йили 2 миллиондан ортиқ зиёратчи иштирокида ўтган Ҳажда бу йил 10 минг нафар мусулмон қатнашади.
Саудия Арабистони араб давлатлари ичида коронавирусга чалинганлар сони бўйича энг юқори давлат бўлиб турибди. Мамлакатда 220 144 киши вирус юқтириб олган, улардан 2059 нафари вафот этиб, 158 050 киши соғайган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15