Саудия Арабистони Қироли фавқулодда шифохонага ётқизилди

Олам

image

Бугун, 20 июль куни Саудия Арабистони Қироли 84 ёшли Салмон бин Абдул Азиз ўт пуфагидаги яллиғланиш сабабли Ар-Риёддаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Saudi Press Agency” хабар берди.

Салмон бин Абдул Азиз кечаси шифохонага ётқизилган. Қирол соат 4:36 да фавқулодда тарзда шифохонага олиб келинган.

Қирол Файсал номидаги шифохонага олиб борилган 84 ёшли Салмон бин Абдул Азиз тиббий кўрикдан ўтганида унинг ўт пуфаги яллиғлангани маълум бўлган. У камида бир ҳафта шифохонада қолади. Унинг аҳвол ҳақида бошқа маълумот йўқ.

Қирол Салмон бин Абдул Азиз дунёнинг энг йирик нефть экспорт қилувчи давлатнинг монархи ҳисобланади. У тахтга 2015 йилда ўтирган. Аммо сўнгги йилларда давлат ишларини асосан унинг ўғли, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон юритади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Салмон бин Абдул Азиз

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made