Саудия Арабистони BRICS банкига қўшилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда – FT

Олам

image

Ар-Риёд BRICS'нинг Янги тараққиёт банкига тўққизинчи аъзо сифатида қўшилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Financial Times” нашри ташкилотнинг унга тақдим этилган баёнотига асосланиб хабар берди.

“Яқин Шарқда биз Саудия Арабистонига катта аҳамият берамиз ва ҳозирда улар билан малакали мулоқот олиб бормоқдамиз”, дейди банк расмийлари газетага.

Нашрнинг қайд этишича, мамлакатнинг қўшилиши Ар-Риёднинг BRICS давлатлари билан алоқаларини мустаҳкамлайди.

Янги тараққиёт банки BRICS мамлакатлари томонидан 2014 йил июль ойида Форталеза шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтган VI BRICS саммитида имзоланган ҳукуматлараро келишув асосида ташкил этилган.

Банк фаолиятининг мақсади BRICS мамлакатлари ва ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат.

2021 йилда банк Бангладеш, Миср, БАА ва Уругвайнинг банк фаолиятида иштирок этувчи янги давлатлар сифатида қабул қилинишини маъқуллаган. Уругвайдан ташқари барча давлатлар зарурий тартиб-қоидалар бажарилгандан сўнг расман банк аъзоси бўлган.

Маълумот учун, BRICS давлатларига Россия, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Африка киради. Шунингдек, аввалроқ 19 та давлат BRICS гуруҳига қўшилиш ниятини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг