Саудия Арабистони АҚШга таҳдид қилди
Олам
−
05 Апрель 2019
9575Саудия Арабистони АҚШга нефть савдосида доллардан воз кечиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Саудия Арабистони расмий Вашингтон АҚШ судларига ОПЕК мамлакатларига нисбатан монополияга қарши даъво очиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилса, доллардан воз кечишини маълум қилди.
Маълумот учун, No Oil Producing and Exporting Cartels Act (NOPEC) номли қонун лойиҳаси АҚШ Конгрессида муҳокама қилиняпти. Агар қонун қабул қилинса, у АҚШ судларида нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар билан нархларнинг махфий келишуви борасида судлашиш имконини беради.
Қайд этилишича, қонунга доллардан воз кечиш билан жавоб қайтариш варианти қиролликнинг юқори мартабали амалдорлари орасида сўнгги ойлар давомида муҳокамад бўлган.
Шу билан бирга, бу масала ОПЕК аъзолари ва расмий Ар-Риёд ўртасида ҳам муҳокама қилингани таъкидланган.
LiveБарчаси