Саудия Арабистони 20 та мамлакатни “қора рўйхат”га киритди

Олам

image

Саудия Арабистони коронавирус пандемияси сабабли 20 та мамлакатдан қиролликка киришни вақтинча тақиқлади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Матбуот агентлигига асосланиб хабар берилган. 

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлигининг ушбу фармони бугун, 3 февраль куни соат 21:00 дан кучга киради. 

“Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларга оид тавсияларига биноан Ички ишлар вазирлиги Аргентина, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Ирландия, Италия, Ливан, БАА, Покистон, Португалия, АҚШ, Туркия, Франция, Швеция, Швейцария, Жанубий Африка, Япония мамлакатларидан ташриф буюрувчи фуқаролиги бўлмаганлар, дипломатлар, тиббиёт ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун мамлакатга киришни вақтинча тақиқлашни эълон қилди”, дейилган вазирлик баёнотида. 

Тақиқлов бошқа мамлакатлардан келган саёҳатчилар агарда қиролликка кириш учун ҳужжат топширилган кундан 14 кун олдин ушбу 20 та мамлакатдан бирини босиб ўтган бўлса ҳам амалда бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

854

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made