Саудия Арабистони Ҳаж зиёрати қандай ўтказилишини эълон қилди

World

image

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра зиёратига рухсат беришни ният қилмоқда, деб хабар беради Саудия Арабистони матбуот агентлиги. Бироқ, тадбирлар коронавирус пандемиясига қарши махсус шароитларда ўтказилади.

Агентликнинг қайд этишича, Ҳажга оид тадбирлар хавфсиз муҳитда ўтказилади, чунки инсон саломатлиги ва хавфсизлиги қиролликда биринчи ўринда туради.

Хабарга кўра, Саудия Арабистонининг санитария идоралари вазиятни баҳолашда давом этмоқда. Ҳаж ҳақида батафсил маълумот ва COVID-19 тарқалишини назорат қилиш чоралари ҳақида кейинроқ маълум қилинади.

Жорий йилда Ҳаж зиёрати 17-22 июль кунлари бўлиб ўтади, Умра эса йилнинг қолган қисмида бажарилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Ҳаж масалалари бўйича вазирлиги мамлакат Ҳукумати Рамазон ойида COVID-19 га қарши эмланган зиёратчилар учун муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш – Умра зиёратига рухсат беришини маълум қилганди.


Tags

Haj

Rate Count

250

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends