Ҳусановнинг захирада қолиши фожиа эмас

Интервью

Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши ўзбек футболи даражасини янада кўтариб юборди. Ўзбекистонлик ҳимоячилар Жаҳон футбол оммаси назарига туша бошлади. Аббосбек Файзуллаев ҳам Европанинг гранд клублари нишонида. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ижобий натижалар қайд этиб, мундиалга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Юқоридаги мавзулар юзасидан QALAMPIR.UZ ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган ҳимоячилардан бири Акмал Шораҳмедов билан интервью ташкил этди. 

Интервью давомида Акмал Шораҳмедов Жанубий Кореяга қарши ўйиндаги автоголи ва ўша ўйиндан кейинги танқидлардан қандай хулосалар чиқаргани ҳақида тўхталиб ўтди.

“Футбол ичидаги  одамларда бу оддий ҳолат ҳисобланади. Ўша вақтда бу гол нега кенг мавзуга айланиб кетди? Сабаби кейинги ўйинда Жанубий Корея Эронга мағлуб бўлди. Шунинг учун ҳамма айбни ўша голга ағдариб қўйишди. Футболчи ҳар бир вазиятдан чиқиб кетиши керак. Мен ҳам бу ҳолатни енгиб ўтдим ва ҳеч ким билан ёқалашмадим”, дейди Шораҳмедов.

Шунингдек, Акмал Шораҳмедов футболчилик фаолияти давомида чет эл клубларидан келган таклифлар ва нима сабабдан фақат ўзбек клубларида ўйнагани ҳақида ҳам гапирди.

“Оилавий сабаблар ва ўзим ҳам Ўзбекистонда ўйнашни афзал кўрганман. Айниқса, қанот ҳимоячилари камдан кам ҳолатларда трансфер қилинади. Марказий ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар, ҳужумчилар тезда скаутлар назарига тушади. Кўпинча, хориж клублари ўз академиясидан чиққан футболчиларни қанот ҳимоясида ўйнатади. Бир сўз билан айтганда, қанот ҳимоячиларга нисбатдан эҳтиёж деярли йўқ”, дейди собиқ футболчи.

Акмал Шораҳмедов QALAMPIR.UZ билан интервью давомида яна ҳозирги кундаги Жаҳон чемпионати учун Осиё минтақаси учун ажратилган квоталарга алоҳида тўхталиб ўтди.

Тўлиқ интервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube каналида томоша қилинг!


Мақола муаллифи

Теглар

Абдуқодир Ҳусанов Акмал Шораҳмедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг