“Сариқ касал”. Мактаблар ёпиладими?

3-саҳифа

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 214- ҳамда 65- сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар орасида вирусли гепатит А – "сариқ касал"га чалиниш ҳолати аниқланди.  Мактаб ўқувчилари орасида бу каби вирусли касалликлар тарқалишини олдини олиш учун қандай чора-тадбирлар кўрилаяпти ёҳуд энди мактаблар ёпиладими?  QALAMPIR.UZ шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Санепидқўмитага келди.

Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси бўлими бошлиғи Дилфуза Ҳикматованинг маълум қилишича, гепатит А касаллиги айнан шу мактабларда йил бошидан бери учинчи ҳолатда қайд этилган. 

"Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бу бир инкубацион даврда эмас, ҳар хил инкубацион даврларда ҳар хил синфларда аниқланган”, дейди у.

Гепатит А билан касалланган ўқувчиларнинг аҳволи қандайлиги ва улар қай тартибда муолажа олаётганликлари ҳақида мутахассис қуйидагича жавоб берди:

 “Касалланган ўқувчиларни ҳозирги кунда аҳволи қониқарли, уларга инфексионист томонидан махсус муолажалар белгиланган. Ҳозирда касалликни олдини олиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида кечиктирилиб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилмоқда ва мактабларда аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш учун керакли кўрсатмалар берилмоқда”, дейди Дилфуза Ҳикматова.

Шунингдек, мутахассис бундай ҳолатда мактаблар карантингга ёпилмаслиги, фақатгина битта синфда вирусли касалликлар уч нафардан кўп ўқувчида қайд этилса, ўша синфда дарслар онлайн шаклга кўчирилиши мумкинлигини билдирди.

Маълумот учун, гепатит А кенг таргалган юқумли касалликлардан бири ҳисобланиб, фекал-орал усулда юқади. Инкубацион муддати ўртача 30 кунни ташкил этади. Гепатит А аксарият ҳолатда иситма, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, сариқлик ва қоринда оғриқ билан намоён бўлиши мумкин. Аксарият беморларда 2-6 ой ичида ўз-ўзидан тузалиб кетади. Шу хусусияти билан у гепатит Б ва Cдан ажралиб туради.

Гулирано Жўрақулова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент гепатит А Сариқ касал Мактаблар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг