Саргузашт туризмига оид давлат стандарти жорий этилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

“Туризм ва маданий мерос” стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан “Саргузашт туризми. Хавфсизликни бошқариш тизимлари. Талаблар” давлат стандарти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур давлат стандарти Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2023 йил 18 январдаги буйруғи билан қабул қилинган. Стандарт жорий йилнинг 18 апрелидан амалга жорий этилиши режалаштирилган.

Ушбу стандарт саргузашт туризми фаолияти провайдерлари учун хавфсизликни бошқариш тизимининг талабларини белгилайди. 

Провайдер ушбу стандартдан қуйидагилар учун фойдаланиши мумкин:

  • хавфсизлик самарадорлигини ошириш;
  • иштирокчилар ва ходимлар хавфсизлигига нисбатан кутилмаларни оқлаш;
  • хавфсиз амалиётни кўрсатиш;
  • амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини қўллаб-қувватлаш.

Маълумот учун, ушбу стандарт ҳар хил географик, маданий ва ижтимоий муҳитда ишлайдиган барча турдаги ва ўлчамдаги провайдерлар томонидан қўлланилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг