Сардор Умурзоқов қирғизистонлик мавқедоши билан учрашди
Жамият
−
27 Апрель 2023
8038Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров билан учрашди.
Айтилишича, учрашув Оқилбек Жапаровнинг II Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Тошкентга амалий ташрифи доирасида бўлиб ўтган. Томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган, шунингдек, аввалги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича фикр алмашган. Икки давлат Президентлари Администрацияси раҳбарлари II Тошкент халқаро инвестиция форумининг бой дастури ва мазмунини ҳам муҳокама қилган.
“Ҳамкасбларимга айтаманки, менинг акам бор – Оқилбек акам. Ташрифингиз билан сиз икки томонлама муносабатларнинг мисли кўрилмаган юксак даражаси ва сифатини яна бир бор тасдиқладингиз”, деган Сардор Умурзоқов.
Оқилбек Жапаров эса халқаро ишбилармон доираларга Ўзбекистоннинг улкан сармоявий салоҳиятини намоён этувчи самарали майдончани тақдим этаётган мазкур кенг кўламли форумга юқори ташкилий тайёргарлик кўрилгани ҳақида гапирган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15