Сардор Бердимуҳамедов қачон расман отасининг ўрнига келиши аниқ бўлди

Олам

image

Туркманистоннинг янги сайланган Президенти Сардор Бердимуҳамедовнинг расмий инаугурация маросими эртага, 19 март куни Ашхободдаги “Рухет” конгресслар ва санъат саройида бўлиб ўтади.

“Туркменистан сегодня” давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат хавфсизлик кенгашининг кечаги кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинган.

Тантанали тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Давлат комиссияси тузилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда 12 март куни бўлиб ўтган сайловда 3 миллион 460 минг 80 сайловчидан 3 миллион 362 минг 52 нафари, яъни 97,17 фоизи 9 нафар номзодга овоз берди.

Сайловда амалдаги Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов 72,97 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made